Туркий кенгаш мамлакатлари Т?В раҳбарлари ташкилотнинг олий даражадаги саммитига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилди

11.11.2021 14:40

ТОШКЕНТ, 11 ноябрь. /“Дунё” АА/.  ?станбул шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация бугун Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТТДҲК) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, Венгрия ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ТТДҲКнинг бўлажак саммитига тайёргарликнинг ташкилий масалалари ва тадбир кун тартибини муҳокама қилди, Давлат раҳбарлари кенгашига киритилган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқди ва келишиб олди.

ТТДҲКни янада ривожлантириш, туркий тилли давлатларнинг савдо-иқтисодий, туризм, маданий-гуманитар, фан-таълим ва бошқа соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net