Туркий Кенгаш кузатувчилари миссияси: Ўзбекистон Президенти сайлови очиқ ва шаффоф, қонунчиликка ва тан олинган халқаро стандартларга ас

25.10.2021 17:17

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши кузатувчилари  миссияси  иштирокида матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши кузатувчилари раҳбари Омер Кочаман анжуманда қуйидагиларни таъкидлади: «Сайлов куни 30 дан ортиқ сайлов участкасида кузатувларимизни олиб бордик. Президент сайлови очиқ ва шаффоф, қонунчиликка ва тан олинган халқаро стандартларга асосланган ҳолда ўтказилди. Жараёнларга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилган. Тошкентдаги 361-сайлов участкасида бюллетенлар санаш жараёнида ҳам қатнашдик. Сайловчиларнинг 80 фоизи сайловда иштирок этганини эътироф этиш керак. Кузатувларимиз давомида ҳеч қандай қонун бузилиши қайд этилмади. Барчаси ҳаққоний, миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро меъёрлар асосида ўтди.

Таъкидланишича, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши миссияси аъзолари Тошкентдаги сайловларни икки гуруҳга бўлиниб кузатди. Кузатувлар Ўзбекистоннинг миллий қонунчилигига, шунингдек, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига мувофиқ амалга оширилди.

Маълум қилинишича, сайловолди ташвиқот жараёнлари тўғрисида бевосита маълумот олиш учун барча бешта сиёсий партия вакиллари, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев билан учрашувлар ўтказилган.

Бўлиб ўтган мулоқотлар давомида давлат раҳбарлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти учун асосий платформалар, уларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари ва сайлов билан боғлиқ бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинган.

Туркий кенгаш кузатувчилари миссияси, шунингдек, барча партиялар сайлов кампанияси харажатларини қоплаш учун давлат маблағларидан тенг шароитда фойдаланганини билдирди.

Қайд этилганидек, турли манфаатдор томонлар билан ўтказилган учрашувларда миссияга сайлов жараёнининг ҳар бир жиҳати, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, халқаро ҳамжамият тавсиялари асосида Сайлов кодексига киритилган янги ўзгартиришлар, халқаро кузатувчилар миссияларининг иштироки, хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари учун овоз бериш жараёнига тайёргарлик кўриш тўғрисида батафсил маълумот берилди.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net