Туркий Кенгаш бош котиби Ўзбекистон фуқароларини мамлакат Конституциясининг 28 йиллиги билан қутлади

08.12.2020 13:04

АНҚАРА, 8 декабрь. /"Дунё" АА/. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ((ТТДҲК/Туркий кенгаш) Котибияти расмий веб-саҳифасида ушбу халқаро ташкилот бош котиби Бағдод Амреевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан табриги чоп этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Қуйида мазкур табрик матни келтирилмоқда:

«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги билан самимий табрик изҳор этиш мен учун шарафдир.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси замонавий ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва пойдеворини қўйиш, шунингдек, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг қатъий раҳбарлиги остида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатни янада тараққий этиши, унинг минтақавий ва халқаро майдондаги ролининг ошишига олиб келишига ишончимиз комил.

Ўзбекистоннинг Туркий Кенгаш билан ривожланиб бораётган интеграцияси туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни сезиларли даражада кучайтиради ва бутун туркий оламга ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблайман.

Ушбу муҳим кунда мен Ўзбекистон ҳукумати ва биродар ўзбек халқига муваффақиятли миллий тараққиёт, фаровонлик ва бахт тилайман".

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net