Турк компанияси Ўзбекистонга биоорганик маҳсулотларни етказиб беришни режалаштирмоқда

18.01.2021 15:37

ТОШКЕНТ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмаги билан «BMB Trade Group» компанияси кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва «ADAGA Food and Consulting Co.» (Туркия) раҳбари Зеки Юсуфоғлу ўртасида мамлакатимизда биоорганик ўғитларни қўллаш истиқболлари юзасидан музокара ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«BMB Agro Trade» компанияси маълумотига кўра, учрашувда  томонлар ўртасида қўшма фаолият ҳақида келишув имзоланди. Унга кўра, Жиззах вилоятида илк бор Туркиядан олиб келинган биоорганик ўғитлар самарасини текшириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тажриба майдонлари ташкил қилинади.

Келишувга кўра, инвестор биоорганик ўғитларнинг синов партиясини ажратиб, тажриба участкасида туркиялик агрономлар фаолиятини йўлга қўяди, лаборатория тадқиқотларини молиялаштиради.

Текширув натижалари асосида томонлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Туркияда ишлаб чиқарилган биоорганик ўғитларни қўллаш борасида тўпланган тажрибани мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига етказиш учун амалий семинарлар ўтказади.

Туркия делегацияси амалий ташриф давомида Жиззах вилояти Aрнасой туманида жойлашган «BMB Agro Trade» шўъба корхонасида бўлиб, унинг фаолияти билан  яқиндан танишди.

Маълумот учун, Туркиянинг «ADAGA Food and Consulting Co.» компанияси 2011 йил ташкил қилинган. Компания хитозан асосида биоорганик ўғитлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

«BMB Trade Group» компанияси эса юртимиз бозорида хорижий сармоялар иштирокидаги лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, хорижий компанияларга консалтинг хизмати кўрсатиш билан танилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net