Туризмни ривожлантириш институти UNWTO академиясига қўшилди

09.05.2020 12:19

ТОШКЕНТ, 9 май.  /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти UNWTO (БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти) академиясига аъзо бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири қўмита манбасига асосланиб.

UNWTO академиясига қўшилиш институтга Бутунжаҳон туризм ташкилотининг барча тадбирларида иштирок этиш, академия ва online платформа ресурсларидан фойдаланиш, Ўзбекистоннинг халқаро туризм бозоридаги академик ва илмий жозибадорлигини ошириш  ва бошқа имкониятларни тақдим этади.

Туризмни ривожлантириш институтининг UNWTO академиясига аъзолиги 2021 йилда UNWTO Европа комиссияси йиғилишида ратификация қилинади. Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги «Туризм ўқув-консалтинг маркази» ДУК базасида ташкил этилган Туризмни ривожлантириш институти 2019 йилнинг 10 октябрида ўз фаолиятини бошлаган.

?нститут туризм соҳасида фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар ҳамда изланишлар олиб бориш, туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга ихтисослашган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net