Туризм соҳасидаги инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича танлов эълон қилинди

11.05.2021 14:14

ТОШКЕНТ, 11 май. /«Дунё» АА/. Туризм ва спорт, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари ва IT-Park ҳамкорлигида туризм соҳасини ривожлантириш ва соҳага инновациялар киритиш  бўйича «Tourism. The Path to innovation» танлови эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризм ва спорт вазирлиги  маълум қилишича, унда start-up  лойиҳа ва инновацион бизнес ғоялар билан иштирок этиш имконияти мавжуд.

Start-up  лойиҳаларни қисман молиялаштириш учун ажратилган мукофот жамғармаси 800 миллион сўмни ташкил этади.

Бунинг учун биринчи навбатда туристлар учун қулайликлар яратиш ва хизматлар тақдим этишга йўналтирилган ахборот дастурлари, яъни Start-up  лойиҳаларни тақдим этиш лозим. Танловда иштирокчилар ёши чегараланмаган бўлиб, айниқса, ёшлар томонидан тақдим этилган амалий инновацион бизнес-ғояларга эътибор қаратилади.

Таловда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш 10 майдан 10 июнгача давом этади.

?штирокчилар https://clck.ru/UgcfV ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.

Танлов икки босқичда ташкил этилади:

1-босқич: 2021 йил 11 июндан 30 июнгача ариза берувчининг стартап-лойиҳалари ўрганиб чиқилади ва сараланади.

2-босқич: 2021 йил 31 июлга қадар 1-босқич якунлари бўйича сараланган стартап-лойиҳалар муаллифлари (ариза берувчилар) комиссия ҳузурида ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказади ва тақдимот натижаси бўйича баҳоланади.

Таъкидлаш жоизки, туризм соҳасидаги стартап-лойиҳалар ва инновацион бизнес-ғояларни, шу жумладан, биринчи навбатда сайёҳлар учун қулайликлар яратишга йўналтирилган ахборот дастурлари ва хизматларини умумий 1,5 миллиард сўм миқдорида қисман субсидиялаш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз,  2021 йил март ойида  ўтказилган «Tourism. The Path to innovation» танлови доирасида 7 лойиҳа ғолибларига 700 миллион сўм миқдорида молиявий маблағлар ажратилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net