Тошкентдаги таниқли “Ўзбекистон” меҳмонхонаси кимошди савдосида 23,2 миллион долларга сотилди

02.06.2020 13:24

ТОШКЕНТ, 2 июнь. /“Дунё” АА/. Бу ҳақда Германиянинг “Deutschland today” веб-саҳифасида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда ёзилишича, “Ўзбекистон” мемонхонасидаги 80,134 фоиз давлат улуши бош қароргоҳи Сингапурда жойлашган “Bashan Investment Group” инвестициявий компаниясига сотилди.

Аукцион шартларига кўра, “Ўзбекистон” меҳмонхонасини сотиб олган компания ушбу иншоат учун 23,2 миллион доллар (21 миллион евро) тўлайди, дейилади хабарда.

Маълумотларга қараганда, Сингапур компанияси 1974 йилда қурилган 17 қаватли мазкур меҳмонхонага бир ярим йил ичида 40 миллион доллар инвестиция қилиш истагини билдирган.

“Лойиҳага кўра яқин ўн йиллик ичида бинонинг фасади ўзгартирилмайди”, дея қайд этади “Deutschland today”.

“Сўнгги йилларда Ўзбекистонда мамлакатга хорижий сармоялар ва сайёҳларни жалб этиш жадал суръатларда ривожланмоқда. Шунингдек, Марказий Осиё давлати хусусийлаштириш орқали иқтисодиётни ривожлантириш учун мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар олиб бормоқда”, деб ёзади немис нашри.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net