Тошкентдаги ?нҳа университетида биринчи “Co-Learning Center” маркази очилди

05.03.2020 12:27

ТОШКЕНТ, 5 март. /“Дунё” АА/. “Project Managers” компанияси “UzCard” миллий тўлов тизими ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги ?нҳа университети талабаларини бепул ўқитишга қаратилган «Co-Learning Center» ўқув маркази ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манбасига асосланиб.

Келгусида бундай ўқув марказларини бошқа университетларда ҳам очиш режалаштирилган. Айни кунларда Тошкент ахборот технологиялари университетида марказ очилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Марказ иқтидорли талабаларни “Webdeveloping”, “Mobiledeveloping”, “3Dmodelling”, “Gamedeveloping”, “2Ddesign”, “DigitalMarketing”, “SyberSecurity” йўналишлар бўйича ўқитишга йўналтирилган.

Ўқув жараёни «Digital Generation Uzbekistan» усули асосида олиб борилади, шунингдек, маҳорат дарсларини ўтказиш учун маҳаллий ва хорижий “FullStack” мутахассисларини жалб этилади. Ушбу лойиҳа талабалар ва ёш малакали кадрларни излаётган компанияларни бир бирига боғлаб турувчи вакил вазифасини бажаради.

Лойиҳага кўра, бир йилда 400 га яқин “Junior” дастурчи, 100 га яқин “Middle” ва 10 га яқин “Senior” дастурчиларни тайёрлаш мақсад қилинган.

Айни пайтда очилган «Co-Learning Center» ўқув марказида Тошкент шаҳридаги ?нҳа университети талабалари таҳсил олишлари мумкин.

Шунингдек, марказ томонидан вилоятларда ихчам курслар, вебинарлар ҳамда видео машғулотлар ўтказишни режалаштирилган. Ўқув курслари бепул асосда ташкил этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net