Тошкентда Замонавий санъат маркази ташкил этилди

09.03.2020 18:20

ТОШКЕНТ, 9 март. /«Дунё» АА/. «Тошкент шаҳрида Замонавий санъат маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Адлия вазирлиги манбасига таяниб.

Қарорга мувофиқ, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Замонавий санъат маркази ташкил этилди.

Замонавий санъат соҳасида ижодкорлар билан оммавий мулоқотни йўлга қўйиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, Марказ тасвирий ва амалий санъатнинг барча турлари вакилларини профессионал равишда бирлаштириб, замонавий санъатни инновацион ва технологик ривожлантиришда узоқ муддатли ташаббуслар платформаси яратилишини таъминлайди.

Қарор билан мазкур Марказнинг тузилмаси ҳамда устави тасдиқланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net