Тошкентда Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлар муҳокама қилинди

06.07.2022 18:39

ТОШКЕНТ,  6 июль. /«Дунё» АА/.  Бугун Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида «Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан ташкил этилди.

Т?В маълумотига кўра,  анжуманнинг очилиш қисмида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов, Давлат бошқаруви академияси ректори Адхам Бекмуродов, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Роли Астхан ва бошқалар сўзга чиқди.

Т?В раҳбари Владимир Норов ўз маърузасида бугунги кунда Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатнинг миллий манфаатларини самарали илгари суриш ва замонавий халқаро муаммоларга муносиб жавоб қайтариш имконини берувчи очиқ, изчил ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат йўлини амалга ошираётганини таъкидлади.

Давлат раҳбари ташаббуси билан «2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» да белгиланган аниқ ва узоқ муддатли мақсадларга эришилди. Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро майдондаги ўрни ва нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тараққиёт стратегиясининг амалга оширилиши натижасида Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар, жаҳоннинг етакчи давлатлари ва халқаро институтлари билан сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалари сифат жиҳатидан янги, мисли кўрилмаган жадал босқичга кўтарилди.

Мамлакатда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар даврида Президент Шавкат Мирзиёев 2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ўз ифодасини топган ташқи сиёсатнинг янги, янада муҳим ва долзарб мақсад ва вазифаларини белгилаб берди.

Ҳозирги кунда жаҳонда рўй бераётган, геосиёсий кескинликнинг кучайиши билан тавсифланаётган глобал ўзгаришлар Марказий Осиё давлатлари, қўшни ва бошқа минтақалар учун ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, коронавирус пандемияси ва унинг янги штаммлари сабаб давом этаётган пандемия тўсиқлари ва чекловлари халқаро ҳамкорликнинг барча соҳаларида, биринчи навбатда, иқтисодий ва логистика алоқаларида салбий акс этмоқда.

Бугунги шароитда ташқи сиёсий фаолият жуғрофиясини янада кенгайтириш, хорижий шериклар, энг аввало, қўшни давлатлар билан турли даражада ва устувор йўналишлардаги ҳамкорликни фаоллаштириш, минтақа ва жаҳонда рўй бераётган ўзгаришларни тизимли мониторинг қилиш, юзага келаётган таҳдидларга ўз вақтида ва ҳар томонлама жавоб бериш зарурлиги қайд этилди.

Давра суҳбати доирасида Владимир Норов ОАВ вакилларининг қатор саволларига ҳам жавоб берди.

Тармоқ сессиялари давомида учрашув иштирокчилари Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг долзарб ва устувор йўналишлари ҳамда замонавий хавф ва таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ютуқларни атрофлича муҳокама қилдилар.

Ташқи сиёсатда Янги Ўзбекистоннинг ижобий халқаро имиджини илгари суриш, мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги етакчи ўрни ва нуфузли халқаро рейтинглардаги юксак мавқеини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ва ташаббуслар кўриб чиқилди.

Вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот ва эксперт-таҳлилий муассасалари вакилларининг ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг турли йўналишларига бағишланган маърузалари тингланди.

Тадбир якунлари бўйича маърузачиларнинг тегишли тавсия ва таклифларини ўз ичига олган махсус тўплам нашр этиш режалаштирилган.

Анвар ?лёсов («Дунё» АА) олган суратлар

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net