Тошкентда Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес форуми бўлиб ўтди

07.09.2022 15:35

БОКУ, 6 сентябрь. /«Дунё» АА/. Элчихона кўмагида Founder Club ассоциацияси раҳбарияти ва аъзоларидан иборат Озарбайжон ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга сафари уюштирилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Делегация ташрифи дастуридан кооперация алоқаларини ўрнатиш мақсадида маҳаллий тадбиркорлар билан учрашувлар, шунингдек, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги диққатга сазовор жойлар билан танишув жой олган.

5 сентябрь куни Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази биносида Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес форуми ва B2B музокаралари бўлиб ўтди.

Мазкур форум Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Озарбайжоннинг Founder Club ассоциацияси ҳамда Озарбайжон, Туркия ва Ўзбекистон тадбиркорлари иттифоқи (ATUİAB) кўмагида ташкил этилди.

Анжуман доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларининг B2B учрашувлари бўлиб ўтди. Уларда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, турли инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Бухоро ва Самарқандда меҳмонлар иштирокида маҳаллий тадбиркорлар билан бизнес форумлар ташкил этилиши, уларнинг завод ва фабрикаларда бўлиши, шунингдек, ушбу қадимий шаҳарларнинг диққатга сазовор жойлари танишиши кутилмоқда. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net