Тошкентда ўтказилган халқаро анжуманда терроризм ва экстремизмга қарши курашишда ёшларнинг ўрни муҳокама қилинди

19.02.2021 14:05

ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча  пойтахтимизда «Терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашишда ёшларнинг ўрни» мавзусида халқаро анжуман ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Олий Мажлис Сенати маълумотига кўра, халқаро анжуман Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, қатор давлат органлари ва идоралар кўмагида ташкил этилди. Унда ШҲТ, МДҲ, ЕХҲТ, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, Сенат аъзолари ва  экспертлар иштирок этди.

Анжуман доирасида ушбу тузилмаларга аъзо мамлакатлар ёшлари ўртасида терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашишга эътиборни янада кучайтириш, қолаверса, бу борада биргаликда самарали фаолият олиб боришга доир масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда сўнгги уч йилда мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари 60 фоизга ошиб, бугунги кунда уларнинг сони 116 тага етгани ҳам ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси экани қайд этилди.  Хусусан, «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурида ёшларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди.

Шунингдек, анжуманда онлайн тарзда ШҲТ бош котиби  Владимир Норов, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдат Амреев, ОҲ?ЧК Котибияти ижрочи директори Қайрат Сарибай, МДҲ ?жроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев, БМТ Бош котиби ўринбосари Владимир Воронков ва бошқа қатор нуфузли халқаро тузилмалар масъул вакиллари сўзга чиқди.

Видеоконференция дастуридан ўрин олган мавзулар бўйича 4 та шўъба йиғилишида халқаро экспертлар, хорижий мамлакатлар кузатувчилари терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши самарали курашиш бўйича тажриба алмашишди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net