Тошкентда ўтган ҳарбий ўқув-машқлар «The European Security and Defence Union» нашрида ёритилди

11.06.2020 13:08

БРЮССЕЛЬ, 11 июнь. /«Дунё» АА /. Европанинг нуфузли таҳлилий нашри — «The European Security and Defence Union» журналида Тошкентда 2019 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган «Жайрон» ҳарбий ўқув-машқлари ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Журнал 2008 йилдан буён нашр этилади. У глобал сиёсат вакиллари, Европа ?ттифоқига аъзо давлатлар парламентлари, Европа парламенти, БМТ институтлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, илмий, таҳлил ва ҳарбий доираларнинг долзарб масалалар бўйича ўз нуқтаи назарлари ва баҳолари учун оммабоп платформа ҳисобланади.

Мақола муаллифи, нашр бош муҳаррири ўринбосари Н.Казабун «Жайрон» машғулотларида журналист сифатида иштирок этган. Журнал  бош муҳаррири Х.Бюл эса тадбирга кимёвий, биологик, радиоактив ва ядровий хавфсизлик бўйича эксперт сифатида таклиф қилинган.

«2019 йил ноябрь ойида журнал бош муҳаррири Х.Бул билан Тошкентга учдим. Хавфсизлик бўйича мутахассислар сифатида бизни бундай йирик тадбирни қандай ташкил этишлари қизиқтирган эди. Унда Ўзбекистон томонидан 200 га яқин вакил иштирок этди. Улар билан бир қаторда ҳамкор давлатларнинг ўнлаб иштирокчилари Е?нинг ташаббуси доирасида кимёвий, биологик, радиоактив ва ядро материаллари (КБРЯ) бўйича малака марказларида ўзаро ҳамкорлик қилишди», деб ёзади муаллиф.

Ўн йил олдин бошланган Е? ташаббуси КБРЯ билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олиш учун миллий, минтақавий ва минтақалараро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.

Мақолада ҳарбий ўқув машқлари ҳақида батафсил маълумот берилган. Таъкидланишича, машғулотларга 235 та махсус техника ва куч тузилмаларининг 250 нафар жангчиси ҳамда Ўзбекистон махсус бўлинмалари мутахассислари жалб қилинган.

Ўқув режаси тўрт қисмдан иборат бўлиб, улар кимёвий ва биологик воситалардан фойдаланган ҳолда террорчилар таҳдиди юзага келган тақдирда давлат идораларининг ўзаро муносабати ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларини намойиш этди.

Мақолада машқлар давомидаги гиёҳванд моддаларни мамлакатга олиб кириш тўғрисида маълумот олиш, чегарадан ўтиш жойида хавфли юкларни аниқлаш ва махфий назоратни амалга ошириш, амалиёт штабини бир вақтнинг ўзида ташкил этиш, ер ости лабораториясини аниқлаш, шунингдек, лабораторияни эгаллаб олиш, хавфли моддаларни ташиш ва зарарсизлантириш, уларни идентификациялаш, зарарли моддалар тарқалишини зарарсизлантириш ва одамларни қутқарув жиҳозлари билан таъминлаш каби жараёнлар ҳақида атрофлича фикр юритилади.

Бундан ташқари, машғулотларда аҳоли зич жойлашган ҳудудда террорчилик ҳужумини амалга оширишга уриниш, уйдаги портловчи мосламани зарарсизлантириш, йирик савдо ва кўнгилочар марказнинг кинотеатрида тайёрланган террорчилик ҳужумининг олдини олиш, портловчи ускуналарни аниқлаш, уларни зарарсизлантириш ва йўқ қилиш жараёнлари кўрсатилди.

Муаллифнинг таъкидлашича, ўқув машғулотлари БМТ, Европа ?ттифоқи, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, бешта малака марказларининг минтақавий котибиятлари раҳбарлари ва мувофиқлаштирувчилари, Европа, Африка ва Осиёнинг 15 мамлакати экспертлари томонидан кузатилган.

Таъкидланишича, машқларга тайёргарлик кўриш учун деярли бир йил вақт сарфланган. Шу билан бирга, ташкилотчилар бугунги кунда террорчилар зарур билимга эга эканини ва кимёвий ҳамда биологик воситалардан ўзларининг вайронкорлик мақсадлари йўлида фойдаланишларини асослаб беришди.

«Халқаро иштирокчиларни жалб қилган ҳолда «Жайрон» каби йирик қўшма машқларни ўтказишнинг ўзи қийин жараён. Унинг аҳамиятини ва натижасини эса қисқа вақт ичида баҳолаб бўлмайди», деб ёзади «The European Security and Defence Union» журнали бош муҳаррири ўринбосари.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net