Тошкентда ШҲТнинг 20 йиллик юбилейига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

15.06.2021 14:51

ТОШКЕНТ, 15 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ)  ?жроия қўмитасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги декларация ҳамда Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги Шанхай конвенцияси қабул қилинганининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбирлари Музаффар Комилов ва Анвар ?лёсов (фото).

Мазкур фундаментал ҳужжатлар 21 аср бошида Евроосиё марказида хавфсизлик, тинчлик ва барқарорликка нисбатан юзага келган янги таҳдидлар муносабати билан ШҲТ таъсисчи давлатлари раҳбарлари томонидан имзоланганди.

Ушбу сана ШҲТнинг сўнгги йигирма йил ичида минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти натижаларини сарҳисоб қилиш имконини берувчи муҳим босқичдир.

Тадбирда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ваколатли органлар, ШҲТ МАТТ ?жроия қўмитаси, халқаро ташкилотлар, хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

2001 йил 15 июнь куни Шанхайда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги декларацияни имзолаган эдилар.

Ўтган 20 йил мобайнида ШҲТ нуфузли халқаро тузилмага ва замонавий халқаро муносабатлар тизимининг масъул иштирокчисига айланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net