Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар саноат вазирларининг иккинчи йиғилиши бошланди

15.07.2022 14:17

ТОШКЕНТ, 15 июль. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон томони раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар саноат вазирларининг иккинчи йиғилиши гибрид форматда бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув кун тартибига ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги саноат соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини қамраб олган масалалар киритилган.

Йиғилиш якунлари бўйича ШҲТ мамлакатлари тармоқларини ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим ҳужжатлар тасдиқланиши кутилмоқда.

Бундан аввалги учрашув  2021 йил 16  июль куни Душанбе шаҳрида (Тожикистон) бўлиб ўтган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net