Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг14-саммити ўз ишини бошлади

08.09.2022 12:09

ТОШКЕНТ, 8 сентябрь.  /"Дунё" АА/. Пойтахтимиздаги «Tashkent City Congress Hall» мажмуасида Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Саммит 8-9 сентябрь кунлари “Парламентнинг етакчи роли: янада самарали барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда хавф-хатарни баҳолаш” мавзусида бўлиб ўтмоқда. Форумда БМТ, Парламентлараро иттифоқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламентлараро ассамблеяси, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, 17 та давлат парламентларининг 120 дан ортиқ вакиллари иштирок этмоқда.

Саммитда парламентлар олдидаги устувор вазифалар ва пандемия сабабли юзага келган инқироз жараёнларида гендер тенглигини кафолатлаш, барқарор ривожланиш ва фаровонликни таъминлаш, аёлларнинг иқтисодиёт тикланишидаги имкониятларини кенгайтириш каби соҳалардаги аниқ ҳаракатлар йўналишлари муҳокама қилинади.

Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммитини Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева очди.

Тадбир аввалида давлатимиз раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Шуни таъкидлаш керакки, Парламентлараро иттифоқ 200 га яқин мамлакат парламентларини бирлаштиради ва мулоқот учун энг йирик платформа ҳисобланади. Ўтган йили Венада бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг саммитида навбатдаги анжуманни Ўзбекистонда ўтказишга қарор қилинган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net