Тошкентда ноёб тиббиёт маркази барпо этилмоқда

22.01.2021 11:47

ТОШКЕНТ, 22 январь. /«Дунё» АА/. Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида 8,1 гектарлик ҳудудда замонавий, энг юксак халқаро талабларга тўла жавоб берадиган кўп тармоқли клиника қурилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълумотига кўра, кўп тармоқли клиника мамлакатимиз аҳолисига инновацион тиббий технологияларни ва халқаро даволаш-диагностика регламентларини кенг жорий этишни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа қурилишига  Россиянинг «Урал кон-металлургия» ва  Германиянинг  «KBV GmbH&Co.KG»  ихтисослашган компанияси жалб қилинган.

Янги тиббиёт муассасасида ходимларни узоқ муддатли ва юқори малакали иш билан таъминлаш бўйича тадбирлар режасини амалга ошириш ишлари бошлаб юборилган. Жумладан, Германия ва Россия Федерациясидаги клиникалар ва тиббиёт марказларида тиббиёт ходимлари учун ўқув дастури ишлаб чиқилди. Унга кўра, 42 турдаги мутахассислик бўйича шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари, шунингдек, кичик тиббиёт ходимларини ва бошқа ишчиларни қайта тайёрлаш режалаштирилган. 

Германиянинг бешта тиббиёт маркази ва Россиянинг иккита клиникаси узоқ муддатли ҳамкорликка тайёрлигини билдирди. Улар билан тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, мутахассислар ўртасида самарали тажриба алмашиш мақсадида меморандум имзоланди. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net