Тошкентда Миллий қонунчилик базасини Халқаро меҳнат ташкилоти андозаларига мослаштириш истиқболлари муҳокамасига бағишланган давра суҳ

31.03.2022 11:20

ТОШКЕНТ, 31 март. /«Дунё» АА/. Бугун пойтахтимизда миллий қонунчилик базасини халқаро меҳнат стандартларига мослаштириш истиқболлари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу тадбир Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан барқарор ҳамда инклюзив иш билан бандликни рағбатлантириш, самарали ижтимоий мулоқотни йўлга қўйиш, ижтимоий ҳимояни кенгайтириш, мажбурий меҳнатни батамом бартараф этиш бўйича мамлакат салоҳиятини ошириш каби йўналишлардаги тараққиёт ҳамда келгусидаги ҳаракатларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилди.

Давра суҳбатида уч асосий йўналишни - бандлик ва ижтимоий ҳимоя, самарали давлат бошқаруви ва ижтимоий мулоқот мавзуларини қамраб олган.

Давра суҳбати чоғида таъкидланганидек, ХМТ билан 2021 йил сентябрь ойида имзоланган ва БМТнинг янги ҳамкорлик доирасига тўла мос келадиган ҳамда ХМТнинг меъёрий мандатини акс эттирадиган 2025-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистонда муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича мамлакат дастурини биргаликда ишлаб чиқилиши икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим муваффақияти  ҳисобланади.

Бундан ташқари, ХМТ билан муваффақиятли ва фаол ҳамкорлик туфайли Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида ташкилот билан алоҳида муносабатни қурган энг муҳим мамлакатга айланишга муваффақ бўлгани ҳам қайд этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net