Тошкентда Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг I форуми ўтказилди

28.06.2022 13:40

ТОШКЕНТ, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун «Ўзбекистон« халқаро анжуманлар саройида «Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ҳамкорлиги» мавзусида Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг I Форуми ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Форум Ўзбекистон Олий Мажлисининг ?нсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, USAID миссияси, ЕХҲТ лойиҳалари координатори, Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти (PRI) ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

?лк маротада ўтказилаётган форумдан мақсад Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш, инсон ҳуқуқларини долзарб масалалари бўйича минтақавий муҳокамалар ташкил қилиш ҳамда бу йўлдаги саъй-ҳаракат ва имкониятларни бирлаштиришдан иборат.

Анжуманда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Халқаро қамоқхоналар ислоҳотининг (PRI) Марказий Осиёдаги ваколатхонасининг Минтақавий дастурий менеджери, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги вакили, ЮН?СЕФнинг Ўзбекистондаги вакили, БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси, БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари Омбудсманлари шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Қайд этиш жоизки, 1995 йил 23 февраль куни МДҲ давлатлари орасидан Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Омбудсман институти жорий этилган. Ўтган давр мобайнида Олий Мажлиснинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) кўплаб фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш жумладан, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди. Олий Мажлиснинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича вакили  Халқаро Омбудсман институти, Европа Омбудсман институти, Осиё Омбудсманлар Ассоциацияси, Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ассоциацияси ҳамда Евроосиё Омбудсманлари Альянси каби халқаро ташкилотларнинг тўла қонли аъзоси бўлди.

Тадбир доирасида Марказий Осиё давлатлари Омбудсманлари ўртасида икки томонлама Меморандумлар имзоланди. Ушбу ҳужжатлар Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Учрашувда Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг асосий фаолият йўналишларидан бири сифатида фуқаролар мурожаатларини ҳамкорликда кўриб чиқиш вазифаси белгиланди.

Анжуман кун тартибига биноан уч сессия бўлиб ўтди. Сессияларда хотин-қизлар, болалар, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар ҳуқуқларининг таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Форум якунида Марказий Осиё давлатлари Омбудсманлари I Форумининг Тошкент декларацияси қабул қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net