Тошкентда Афғонистон, Покистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирокида юқори даражадаги уч томонлама учрашув бошланди

02.02.2021 13:00

ТОШКЕНТ, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Бугун пойтахтимиздаги "Ҳилтон" меҳмонхонасида “Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга оширишга бағишланган Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон юқори даражадаги музокаралари бошланди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.

Анжуманда етакчи халқаро молия институтлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Афғонистон делегациясига ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар, Покистон делегациясига мамлакат Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд раҳбарлик қилмоқда.

Кўп томонлама музокаралар якунида “Мозори-Шариф - Кобул – Пешовар” темир йўлини қуриш бўйича қўшма Ҳаракат режаси қабул қилиниши кутилмоқда. Ҳужжат темир йўл маршрутини аниқлаш, геодезик, гидрогеологик ва топографик тадқиқотлар амалга ошириш учун қўшма халқаро экспедиция ташкил этишни назарда тутади.

Томонлар, шунингдек, лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, лойиҳаолди тадқиқотларини молиялаштириш механизмлари ва темир йўл қурилишини тезроқ бошлаш билан боғлиқ масалалар бўйича келишиб олади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net