Тошкент халқаро конференцияси якунлари «Daily Ittehad» кундалик газетаси нигоҳида

03.08.2021 10:05

?СЛОМОБОД, 3 август. /«Дунё»АА/. ?нглиз ва урду тилларида нашр этиладиган «Daily Ittehad» кундалик газетаси   Покистон Бош вазири ?мрон Хоннинг Ўзбекистонга буюрган расмий ташрифи ҳамда 15-16 июль кунлари мамлакатимиз пойтахтида бўлиб ўтган юқори даражадаги  «Марказий ва Жанубий Осиё:  минтақавий  ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференцияси якунларига бағишланган махсус сонини чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Газета ўз ўқувчиларини Тошкент конференциясининг тафсилотлари билан атрофлича таништирар экан, мазкур анжуманда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий ва Жанубий Осиёда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро сармоя киритиш ҳажмларини кўпайтириш, замонавий, самарали ва хавфсиз трнанспорт-логистика инфратузилмани яратиш, шунингдек, рақамли технологияларни жорий этиш, минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлларини топиш, умумий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, “яшил” тараққиётни рағбатлантириш, икки минтақанинг сайёҳлик салоҳиятидан унумли фойдаланиш ҳамда илмий ва маданий-гуманитар алмашувлар кўламларини кенгайтириш ташаббусларини илгари сургани билан таништиради.      

Шунингдек, «Daily Ittehad» форум арафасида Марказий Осиё халқаро институти очилгани, у минтақавий ҳамкорликни илгари суриш учун таниқли олим ва тадқиқотчилардан иборат доимий фаолият кўрсатадиган экспертлар гуруҳини тузишга даъват этилганини ҳам газетхонларнинг эътиборига ҳавола қилган.  

Мақола интиҳосида Тошкент конференцияси якунлари бўйича Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ва умуман Евроосиё маконида изчил ва барқарор ривожланишнинг муҳим омили сифатида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни БМТ Бош Ассамблеясига тақдим этиш таклиф этилгани алоҳида таъкидланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net