Тошкент халқаро кинофестивали - “?пак йўли дурдонаси” 28-сентябрь – 3-октябрь кунлари ўтказилади

21.06.2021 12:50

ТОШКЕНТ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида”ги Қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур қарорга мувофиқ, Тошкент халқаро кинофестивали эндиликда “?пак йўли дурдонаси” номи билан Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 28-сентябр – 3-октябрь кунлари ўтказилади.

Маълумот учун, Осиё, Aфрика ва Лотин Aмерикаси халқаро кинофестивали деб номланган Тошкент кинофестивали 1968–1997-йилларда май ойи охири – июнь ойи бошида давлат кинематография қўмитаси ва киноарбоблар уюшмаси томонидан ташкил этилган.

Жорий йилда мазкур кинофестиваль “Тинчлик, тараққиёт ва маърифат” шиори остида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Тадбирга хорижий мамлакатлардан жами 355 нафар иштирокчи, шу жумладан, 55 нафар таниқли киноюлдузлар таклиф этилади.

Фестиваль доирасида машҳур киномутахассислар ва режиссёрлар иштирокида ёш киноижодкорлар учун маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар, кинотренинглар, давра суҳбатлари, ҳудудларда кинокўргазмалар, энг яхши миллий ва хорижий фильмлар намойишлари уюштирилади.   

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net