Тошкент Сингапур менежментни ривожлантириш институти “III Millennials' Tourism Festival 2020” халқаро онлайн форуми фестивалига тайёргарлик кўрмоқда

09.09.2020 16:49

ТОШКЕНТ, 9 сентябрь. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (ТСМР?) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида “III Millennials' Tourism Festival 2020" халқаро онлайн фестивалини ўтказади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, фестивалда Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ, Жанубий Корея ва МДҲ мамлакатларидан халқаро экспертлар, туризм соҳаси вакиллари, шунингдек, туризм соҳасини ўқитиш ва ривожлантириш бўйича фаолият олиб борувчи миллий ва халқаро университетлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбир доирасида туризм саноати, мода ва гастрономик туризм масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтади. Шунингдек, тадбир доирасида ТСМР? факультетининг "Мода маҳсулотларини яратиш ва тарғиб қилиш" тақдимоти ҳамда гала-концерт бўлиб ўтади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net