Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг икки томонлама музокаралари ва Стратегик режалаштириш гуруҳининг иккинчи

09.03.2021 12:46

ТОШКЕНТ, 9 март. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу учрашуви ҳамда икки мамлакат Т?В раҳбарлари бошчилигида Стратегик режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар 2020 йил февраль ойида Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг учрашув ва музокаралари чоғида эришилган келишувларни амалга ошаётганини мамнуният билан қайд этди.

Бўлажак қўшма тадбирларга, хусусан, олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарликнинг ташкилий масалалари кўриб чиқилди.

Парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.

БМТ, ?слом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги маълум қилинди.

?лмий-таълим соҳасидаги шерикликни кенгайтириш масалаларига, жумладан, Ўзбекистонда Бахчешеҳир университети филиалини очиш, шунингдек, Хўжа Байрам Вали номидаги университет билан биргаликда Фарғона олий туризм мактабини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Туркия томони «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция, «Шарқ тароналари», бахшичилик санъати, ҳунармандлар халқаро фестиваллари ва бошқа тадбирларга таклиф қилинди.

Шунингдек, тадбирда халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилди.

* * *

Стратегик режалаштириш гуруҳи йиғилиши якунлангач, икки мамлакат ташқи сиёсаий идоралари раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва таржима хизматлари соҳасида ўзаро англашув Меморандумини имзолади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net