Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ?ТБ бошқарув кенгаши аъзоларининг йиллик мажлисига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

17.08.2021 10:34

АР-Р?ЁД, 17 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Жидда шаҳрида ?слом тараққиёт банки гуруҳининг (?ТБ) Маркетинг ва алоқа сектори директори, доктор Тамер Аҳмад Баазим ва ?ТБнинг йиллик йиғилишлари ишчи гуруҳ раҳбари Нура Моззин билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мубири.

Мақсад икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ҳамда жорий йилнинг 31 август – 4 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ?слом тараққиёт банкининг 46-йиллик анжуманига тайёргарлик ишларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Тамер Аҳмад Баазим Тошкентда бўлиб ўтадиган ?слом тараққиёт банкининг бошқарув кенгаши аъзоларининг йиллик мажлисини ташкил этиш бўйича  маслаҳатчи ҳисобланади.

Учрашувда Т.Баазим ?ТБ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар илиқ ва дўстона тарзда ривожланиб бораётганини таъкидлади ва  ?ТБ раҳбарияти номидан COVID-19 пандемияси қийинчилигига қарамай ушбу анжуманни ташкил этишга розилик бергани учун Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига миннатдорлик билдирди.

Саудия томони ?слом тараққиёт банкининг 46-йиллик йиғилишига тайёргарлик ишлари белгиланган режа асосида амалга оширилаётганини,  ?ТБнинг Олма-отадаги минтақавий офиси мазкур йўналишда Ўзбекистон билан доимий равишда  мулоқотда бўлиб турганини қайд этди.

Мулоқот чоғида, шунингдек,  анжуман иштирокчиларига виза бериш тартибларини осонлантириш, иштирокчилар ва хорижий ОАВ  вакилларини рўйхатини шакллантириш хусусида фикр алмашилди.

Тошкентда бўлиб ўтадиган ?ТБ бошқарувчилари йиллик мажлисига Жанубий Корея, Япония, Хитой ва бошқа давлатларнинг ишбилармонлари ва сармоядорларини, Осиё тараққиёт банки ва қатор йирик банклар вакилларини таклиф этиш назарда тутилмоқда.  

Учрашувда ?ТБ томонидан Тошкент анжуманига бағишлаб  тайёрланган видеолавҳа тасдиқланди ва Ўзбекистон вакилларига анжуман арафасида маҳаллий ва хорижий ОАВда намойиш этиш учун тақдим этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net