Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари қурилади

11.08.2020 11:18

ТОШКЕНТ, 11 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида давлат умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси regulation.gov.uz сайтида муҳокама учун эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё»  АА мухбири.

Мазкур ҳужжат лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида катта сиғимли замонавий ҳамда халқаро стандартларга жавоб берувчи давлат умумий ўрта таълим мактаблари қурилиш вазифалари ўрин олган. Шу билан бирга  уларнинг ҳар беш йилда жорий таъмирланиши, шунингдек, уларга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муддати давомида мунтазам ва юқори даражали техник хизмат  кўрсатилишини таъминлаш учун хусусий инвесторларни жалб этиш режалаштирилмоқда.

 Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ушбу давлат умумий ўрта таълим мактаблари учун 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги хусусий инвестициялар жалб этилиши кутилмоқда.

Қарор лойиҳаси давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган давлат умумий ўрта таълим мактаблари учун дастлабки танлаб олинган ҳудудлар ҳамда лойиҳани амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркибини ўз ичига олган бўлиб, муҳокама ҳамда келишув давомида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Қарор лойиҳасида умумий ўрта таълим мактаблар ташкил этилиши кўзда тутилган ҳудудлар, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ҳудудларига чиққан ҳолда дастлабки ўрганишлар натижасида умумий ўрта таълим мактабларига эҳтиёж юқори деб топилган ҳудудларни ўз ичига олган.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 26 августгача давом этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net