Тошкент шаҳри қанча меҳмонни қабул қила олади?

09.09.2020 16:50

ТОШКЕНТ, 9 сентябрь. /“Дунё” АА/. Айни пайтда мамлакатимиз пойтахтида 23 мингдан ортиқ меҳмонни қабул қила оладиган 452 та меҳмонхона мажмуаси мавжуд, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати маълумотига асосланиб.

Жорий йилнинг дастлабки 8 ойи мобайнида қилинган сарҳисобга кўра, шаҳримиз меҳмонларини қабул қилувчи 69 та янги турар-жой биноси ишга туширилди, улар 2 минг 700 дан зиёд меҳмонни қабул қилиш имкониятига эга.

Шунингдек хабарга кўра, пойтахтда 110 дан ортиқ оилавий меҳмон уйлари, соғлиқни сақлаш дастурига эга турар жой ва ётоқхоналар ҳамда санаториялар мавжуд.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net