Тошкент шаҳар ҳокими Хитой компанияси президенти билан учрашди

03.02.2020 14:21

ТОШКЕНТ, 3 февраль, /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳар ҳокими Хитойнинг йирик бизнес доираларидан бири «Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co.» компанияси вакиллари билан учрашди. Мулоқот чоғида мамлакатимиз пойтахтида йирик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тошкент шаҳар маъмурияти раҳбари меҳмонларга савдо ва тураржой мажмуалари, технопарк ва бошқа объектлар қуриш лойиҳалари ҳақида маълумот берди.

Хитой компанияси вакилларига, шунингдек, Яккасарой туманида қурилиш режалаштирилган бизнес-марказ лойиҳаси, Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида жойлашган майдонда логистика маркази ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш масканини бунёд этиш ва “Чорсу” меҳмонхонасини тиклаш режалари билан яқиндан таништирилди.

Қайд этиш жоиз, «Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Со.» компанияси йирик улгуржи савдо марказларга эга ва 26 та шўъба корхоналарни бирлаштиради. Уларда 3 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади. Компания йирик логистика лойиҳаларини амалга ошириш, савдо мажмуаси ва меҳмонхона қурилиши билан шуғулланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net