Тошкент маҳаллалари ЮНEСКО томонидан Бутунжаҳон маданий меросининг дастлабки рўйхатига киритилди

04.02.2022 11:14

ТОШКЕНТ, 4 февраль. /«Дунё» АА/. ЮНEСКО Тошкент маҳаллаларини Бутунжаҳон маданий меросининг дастлабки рўйхатига киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

 Туризм ва спорт вазирлиги маълумотига кўра, эски шаҳар маҳаллалари маданий қатламларини сақлаб қолиш бўйича дастлабки қадамлар 2019 йилда Венеция архитектура биенналесида тақдим этилган «Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти» лойиҳаси ишлаб чиқилгани ҳолда амалга оширилган эди. Маҳаллаларимиз халқаро экспертлар томонидан эко-архитектурани тиклаш, замонавий шаҳарларни оммавий урбанизациядан асраш, шунингдек, ижтимоий қадриятлар ва жамоавийликни сақлаб қолиш усули сифатида эътироф этилди.

 Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ЮНEСКО билан ҳамкорликда етакчи олим, мутахассис, архитектор ва тадқиқотчиларни бирлаштирди.

Табиийки, ушбу ҳудудда ҳеч қандай инвестиция қурилиш лойиҳаларини амалга оширишга йўл қўйилмайди.

«Бу Тошкентнинг юраги бўлган қадимий Зарқайнар кўчаси тақдирига ҳеч ким - жамоатчилик вакиллари, фаоллар, журналист ва блогерлар бефарқ эмаслиги натижасидир. Шунингдек, маҳаллани асраб қолиш лойиҳасини қўллаб-қувватлаган ҳамда уни Бутунжаҳон табиий ва маданий мероси рўйхатига киритган ЮНEСКО ташкилотининг эътиборидир», - дея таъкидлайди манба.

 Мамлакатимизда маҳаллани асраб-авайлаш масаласида жамоатчилик масъулияти ва онгли ёндошувига таянган ҳолда ушбу йўналишда илмий-реставрация ишлари давом эттирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net