Тошкент «?пак йўлидаги туризм» анъанавий халқаро туризм ярмаркасига тайёргарлик кўрмоқда

19.07.2022 15:38

ТОШКЕНТ, 18 июль. /«Дунё» АА/. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Миллий PR-маркази билан ҳамкорликда жорий йил  30 ноябрь – 2 декабрь кунлари 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ўтказади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълумотига кўра, ярмарка дастури асосида турли конференциялар, “B2B” шаклидаги учрашувлар, давра суҳбатлари, туризм хизматлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, Ўзбекистон ҳудудлари туризм салоҳияти тақдимотлари, гастрономик ва бошқа кўплаб йўналишларда тадбирлар ташкил этилади.

Хусусан, 2019 йилда ўтказилган Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида 15 мингдан ортиқ музокаралар ўтказилиб, 9 мингдан зиёд ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

«?пак йўлидаги туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси туризм саноатидаги энг ёрқин ва йирик тадбирдир.

Ярмарка 1995 йилдан буён БМТ Жаҳон туризм ташкилотининг расмий кўмаги асосида ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили кўргазмада дунё бўйлаб туризм бизнеси мутахассислари қатнашади.

ТХТЯ дастурида ҳунармандлар шоулари, вилоятлар тақдимотлари, Ўзбекистон миллий таомлари, гастробозорлар ўрин олган.

 Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 11-13 ноябрь кунлари 26-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ўз тарихида илк маротаба онлайн шаклда ўтказилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net