Тошкент-Брюссель форматида Ўзбекистон-Европа ?ттифоқи ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бошланди

02.02.2021 13:02

БРЮССЕЛЬ, 2 февраль. / «Дунё» АА /. Бугун Тошкент вақти билан соат 14.00да видеоконференция шаклида Ўзбекистон-Европа ?ттифоқи ҳамкорлик қўмитасининг 17-йиғилиши бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси хабарига кўра, тадбирга Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Шуҳрат Вафоев ва Европа ташқи сиёсат хизматининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори вазифасини бажарувчи Люк Девин ҳамраислик қилмоқда.

Йиғилишда республиканинг турли вазирлик ва идоралари ҳамда Европа ?ттифоқи муассасалари вакиллари  иштирок этаяпти.

Музокаралар кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий-техник ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик  ҳамда минтақавий масалалар муҳокамаси ўрин олган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net