ТОШКЕНТ, 22 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Ҳиндистон авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА

22.02.2021 15:52

ТОШКЕНТ, 22 февраль. /«Дунё» АА/. Тожикистоннинг «Таджикинвест» компанияси ижрочи директори Ж.Музаффарий ва ушбу мамлакат ?нвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи ?.Яздонзода амалий ташриф билан  мамлакатимизда бўлиб турибди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Давлат хизматлари агентлиги маълумотига кўра, меҳмонлар ташриф  доирасида Чилонзор тумани Давлат хизматлари марказида замонавий технологиялар орқали тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатиш тажрибасини  ўрганмоқда.

Ўзбекистон Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиев меҳмонларни марказда аҳоли ва тадбиркорлар учун яратилган шароитлар, давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими билан таништирди.

Тожикистон вакиллари Ўзбекистонда аҳолига хизмат кўрсатишда замонавий услублар жорий этиш бўйича ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

Делегация аъзолари Тожикистонда ҳам бу йўналишда ўзгаришлар амалга оширилаётгани ва Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Меҳмонлар юртимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини кенг тарғиб қилиш, олис ҳудудларда филиаллар фаолиятини йўлга қўйиш, илғор ахборот технологиялари жорий этиш, соҳада қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, халқаро ҳамкорлик, давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш масалаларига қизиқиш билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net