Токиода Ўзбекистон миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади

11.11.2021 10:57

ТОК?О, 11 ноябрь. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонасида Кунчиқар мамлакатнинг ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) ва “JTB” йирик сайёҳлик компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Унда Ўзбекистон миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини Японияда кенг тарғиб қилиш ҳамда ушбу турдаги товарларни келгусида Япония бозорига олиб кириш масалалари муҳокама қилинди.

Япон томони сўнгги йилларда Ўзбекистон миллий маҳсулотларига бўлган қизиқиш ошгани ва шу сабабли уларни сотиб олишга бўлган талаб ортиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади.

Шунингдек, Япония вакиллари 3-5 ноябрь кунлари UNDP ва UNFPA билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Бир қишлоқ, бир маҳсулот лойиҳаси асослари” мавзусида ўқув-тренинги ўтказгани, ушбу лойиҳа Япония ҳукуматининг молиявий кўмагида амалга оширилиб, Оролбўйи ҳудудида 45 нафар аёл ва ёшларга малака ошириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали маҳаллий даромадларни оширишга қаратилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунида ўзбек ҳунармандчилик буюмларини Японияда кенг тарғиб қилиш мақсадида Токионинг “KITTE Marunouchi” савдо мажмуасида жойлашган “Tokyo City i” сайёҳлик ва бизнес марказида 24-25 декабрь кунлари ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасини биргаликда ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net