Тожикистонда мактаб ва университетларда дарслар душанба куни бошланади

16.08.2020 12:34

ДУШАНБE, 16 август. /Дунё АА/. Тожикистонда 17 август, душанба кунидан ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча таълим муассасаларида дарслар бошланади, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

Тожикистоннинг «Ховар» миллий ахборот агентлиги маълумотида келтирилишича, "Мамлакатнинг барча ўқув муассасаларида билимлар куни "Тинчлик дарси” билан бошланади”.

“Ховар” мамлакатда билимлар куни анъанавий равишда 1 сентябрь куни ўтказиб келингани, аммо пандемия билан боғлиқ вазият сабаб анъанага ўзгартириш киритилганини маълум қилди. Янги ўқув йили юқумли касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича эпидемияга қарши тадбирларни кучайтириш бўйича Республика штабининг тегишли қарори билан 17 августдан бошланади. Штаб қарори билан барча ўқув муассасаларида ёзги таътил 16 май кунидан бошланган эди.

Тожикистон Таълим ва фан вазирлиги 2019-2020 ўқув йилини ўтказиш учун йилнинг биринчи икки ҳафтасида тадқиқотлар ўтказишга қарор қилди. Тайёрланган ўқув дастури бўйича машғулотлар ўқув режасига мувофиқ, 17 – 31 август кунлари ўтказилади. Биринчи синф ўқувчилари таълими эса биринчи синф учун мўлжалланган дастур асосида олиб борилади.

2019-2020 ўқув йилида 3 минг 884 та умумтаълим муассасаларида 2 миллион 35 минг 158 ўқувчи иштирок этди, шундан 114 минг 495 нафари 11-синфни тугатди. 17 август куни эса 232 минг 208 бола биринчи синфда таҳсилни бошлайди.

Расмий маълумотларга кўра, 16 август ҳолатига кўра, Тожикистонда 8 минг 29 нафар инсонда коронавирус аниқланган, юқори хавфли ҳолатлар сони эса 6 минг 815 тани ташкил этмоқда. Шу пайтга қадар касалликдан 64 инсон вафот этган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net