Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шеркон Қодирий, адабиётшунос олим, адибнинг шогирди Тўлқин Сайдалиев, адибнинг мухлислари – истеъфодаги полковник Фарҳод Муҳамеджонов ва истеъфодаги подполковник Ҳасанбой Абдураззоқов, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилар, курсантлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Тоҳир Малик ҳаёти ва ижоди хотирланди. Атоқли ёзувчининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари орасида обрўси нақадар юксаклигини фахрланиб тилга олинди.
— Тадбир барча иштирокчиларда, айниқса ёшларда катта таассурот уйғотди, – дейди академия Ёшлар иттифоқи етакчиси Фирдавс Каримов. — Тоҳир Маликни эл севган адиб, у ўзининг баракали ижоди ва ибратга тўла ҳаётини ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбияси, уларнинг маънавий-ахлоқий камолотига бағишлади. Бугунги тадбир ёшларимизнинг Тоҳир Малик асарларига бўлган қизиқишларини янада ошириб, мард, жасур, юртни чин дилдан суядиган инсон бўлишга, ғурур ва ифтихорга ундайди.
Тадбир якунида ташкил этилган, Тоҳир Малик қаламига мансуб китоблар ярмаркаси иштирокчиларда илиқ таассуротлар қолдирди.
Гулноза Бобоева, ЎзА