Т?В раҳбари ўринбосари ва Таиланд ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш механизмла

14.07.2020 17:07

ТОШКЕНТ, 14 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков бугун, 14 июль куни видеоконференцалоқа шаклида Таиланд Қироллиги ташқи ишлар вазири ўринбосари Вижават ?сарабакди билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Таиланд муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди, кун тартиби белгилаб олинди.

Томонларнинг турли даражалардаги сиёсий мулоқотни кенгайтиришга тайёрлиги билдирилди. Шу муносабат билан бўлажак қўшма тадбирларни, жумладан Ўзбекистон ва Таиланд ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали кўриб чиқилди.

?кки мамлакат учун ҳам савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини ривожлантиришнинг муҳим аҳамиятга эгалиги қайд этилди, ўзаро савдо ҳажмларини янада ошириш механизмлари муҳокама қилинди.

Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари икки мамлакатнинг халқаро ташкилотлар ва тузилмалар доирасидаги муносабатларнинг ижобий динамикасини, халқаро кун тартибининг қатор масалалари бўйича мавқеларининг ўхшашлигини мамнуният билан қайд этдилар.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net