Т?В Консуллик-ҳуқуқий департаментида фуқаролар қабули тикланди

18.05.2020 10:38

ТОШКЕНТ, 18 май. /“Дунё” АА/. Республикада эпидемиологик ҳолат барқарорлашгани ва карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилаётгани ҳамда аҳолига узлуксиз консуллик-ҳуқуқий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида 2020 йил 18 майдан бошлаб Ўзбекистон Т?В Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан санитар-гигиеник норма талабларига риоя қилган ҳолда фуқаролар қабули тикланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Консуллик-ҳуқуқий департаменти манбасига асосланиб.

Қабул амалга оширилаётган бинога кириш йўлаклари пирометр ва антисептик воситалари билан таъминланган. Фуқаролар қабули ижтимоий масофа (2 метр) сақланган ва шахсий ҳимоя воситаларидан (тиббий ниқоб, бир марталик қўлқоп ва антисептик воситалар) фойдаланган ҳолда йўлга қўйилади.

Қабул вақтлари: 10:00 дан 12:00 гача ва 14:00 дан 17:00 гача этиб белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net