The Week.in: бутун дунёга машҳур Ўзбекистон қовунлари тез орада Ҳиндистонда пайдо бўлади

23.08.2020 10:55

Деҳли, 23 август. /«Дунё» АА /. Ҳиндистоннинг The Week.in: электрон нашрида «Fruit-diplomacy: Марказий Осиё учун махсус ҳаво йўлагининг афзалликлари» сарлавҳали  мақола чоп этилди. Ушбу материал 21 август куни «Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳаво йўлаги савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга имкон беради» мавзуида ўтказилган веб-семинар натижаларига бағишланган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақола муаллифи, журналист Мандира Наяр Зоҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг «Бобурнома» асарида «Менинг ватанимдаги асал каби ширин қовунларни ҳеч нарса билан  солиштириб бўлмайди» деб ёзганини қайд этади.

Ҳиндистон Марказий Осиё билан алоқаларни ривожлантириш мақсадида сабзавот ва меваларни экспорт қилиши мумкин. Яқинда Ҳиндистонда ֿ«Fruit-diplomacy»си туфайли дунёга машҳур Ўзбекистон қовунлари сотувга чиқарилади, деб ёзади The Week.in.

Ҳиндистон томони янги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўзаро савдоси имкониятларини очиб бериш учун Марказий Осиёга махсус ҳаво йўлагини яратиш масаласини ўрганмоқда. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг Евроосиё департаменти директори Маниш Прабҳат «Ҳиндистон-Марказий Осиё ҳаво йўлагини янада ривожлантириш» онлайн-семинаридаги нутқида ҳаво йўлагига эҳтиёж борлигини таъкидлади.

Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистондан бутун дунёга машҳур лимон ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишга рухсат берди. Бунинг эвазига Ҳиндистон «мевалар қироли» - мангони, шунингдек бананларни етказиб беради.

Бу Ҳиндистон ташқи алоқаларни кенгайтириш учун «мева кучи» дан биринчи марта фойдаланиши эмас. Афғонистоннинг қуритилган мевалари бугунги кунда афғон-ҳинд муносабатларида алоҳида ўрин тутади. Ҳиндистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳаво йўлаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш чораларининг бир қисми бўлиб, муваффақиятли мисолга айланди. Афғонистон ўриклари ва гилослари бу ёзда Ҳиндистон бозорига кирди.

Марказий Осиё учун махсус ҳаво йўлагини яратиш ғояси шу йил бошида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар томонидан Ҳиндистон-Марказий Осиё ишбилармонлар кенгаши йиғилишида илгари сурилган эди. Фақат пандемия пайтида, транспортнинг бошқа турлари чекланган вақтда ҳаво йўлаги потенциали аён бўлди. Ҳиндистон ушбу даврда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортини 23 фоизга  кенгайтирган.

Марказий Осиё билан транспорт алоқаларини ривожлантириш Ҳиндистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Ҳиндистон томонидан инфратузилмани ривожлантираётган «Чабаҳар» порти ушбу жараёнларнинг бир қисми ҳисобланади. «Чабаҳар» потенциали минтақа иқтисодиётининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин бўлсада, ҳаво йўлаги манфаатдор томонлар учун янги имкониятлар очиши мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net