«The Telegraph» нашри Ўзбекистонни коронавирусдан холи, жозибадор мамлакат, дея эътироф этди

05.03.2020 14:58

ТОШКЕНТ, 5 март. /«Дунё» АА/. Буюк Британиянинг «The Telegraph» газетаси Ўзбекистонни саёҳат қилиш учун коронавирусдан холи, туристик жозибадор 19 мамлакат қаторига қўшган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига асосланиб.

«Telegraph Travel» ёзувчиси Сара Уилер Ўзбекистонни нур ва ажиб гўзаллик таралиб турувчи мамлакат, дея таърифлаган. 

Рўйхатда Аргентина, Намибия, Куба, Туркия, Мўғулистон, Мадагаскар, Перу, Мальдив, Мальта, Лаос, Ботсвана, Жанубий Африка, Чили, Польша, Колумбия, Венгрия, Боливия ва Танзания каби давлатлар ҳам бор.

Нашрда таъкидланишича, ушбу мамлакатларда коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланмаган. Шу билан бирга, бу мамлакатларда томоша қилиб, завқланиш мумкин бўлган жойлар кўп. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net