Термиз археология музейи экспонатлари Ҳиндистонда намойиш этилиши мумкин

05.03.2020 14:43

ТЕРМ?З, 5 март. /«Дунё» АА/. Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Адити Валунж ва Ўзбекистондаги Ҳиндистон маданияти маркази директори, профессор Чандер Шекҳар Термиз археология музейида бўлди, деб хабар бермоқда, «Дунё» АА мухбири маданият вазирлиги манбасига таяниб.

Меҳмонлар музейда сақланаётган қадимий буюмлар, осори-атиқалар билан танишди. Уларга Кушон подшолиги даврига оид экспонатлар катта қизиқиш уйғотди.

Шундан сўнг Ҳиндистон вакиллари билан музей раҳбарияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Мулоқотда профессор Чандер Шекҳар Ҳиндистонда музейнинг буддавийлик маданиятига оид экспонатлари кўргазмасини ташкил этиш таклифини билдирди.

Шунингдек, меҳмонлар буддавийлик ёдгорликларини ўрганиш, сақлаш ва уларни оммалаштиришда ҳамкорликка тайёр эканини қайд этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net