Темурбеклар мактабида ватанпарвар ёшлар тарбияланади

16.10.2020 10:45

ТОШКЕНТ, 16 октябрь. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Давлат хавфсизлик хизмати академияси ва Темурбеклар мактабининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизматига кўра, мактаб учун ўқув корпуси, ётоқхона, ошхона барпо этилмоқда, академиянинг мавжуд бинолари реконструкция қилинмоқда. Мажмуада, шунингдек, жисмоний-ҳарбий машғулотлар майдони, стадион, автодром, плац ва бошқа объектлар бўлади.

Темурбеклар мактаби тарих фани ва хорижий тилларга ихтисослашган бўлиб, унда 200 нафар ёш сабоқ олади.

Шу ерда мазкур таълим масканига болаларни саралаш ва ўқитиш тизими ҳақида маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчиларга юртимиз тарихи ва ўзбек тилини чуқур ўргатиш, дарсларга ҳар бир фан бўйича етакчи педагогларни жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net