Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон ва Эрон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатда раунди бўлиб ўтди

08.03.2021 12:42

ТОШКЕНТ, 8 март. /«Дунё» АА/. Бугун Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Саид Аббос Аракчи бошчилик қилди.

Мулоқот чоғида турли шакллардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон ва Эрон икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди.

Турли даража ва шаклларда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби тўғрисидаги таклифлар, хусусан, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг 14-йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация алоқаларини чуқурлаштиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.

Томонлар давлатлараро алоқаларни ривожлантиришда, жумладан, БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ижобий тенденцияларни қайд этди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари Эрон томонини Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилди.

Маслаҳатлашувлар доирасида кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Теҳронга ташрифи доирасида ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) Бош котиби Ҳоди Сулаймонпур билан музокаралар ўтказди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net