Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги VIII Умумроссия илмий-амалий конференциясида иштирок этди

08.06.2020 12:59

ТОШКЕНТ, 8 июнь. /«Дунё» АА/. Россия Халқлар дўстлиги университети ташаббуси билан «Россия Федерациясидаги чет эл фуқароларини рус тили ва ижтимоий маданиятга мослашиш муаммолари» мавзусидаги VIII Умумроссия илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳам иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА агентлик манбасига асосланиб.

Видеоалоқа тарзида ўтказилган конференцияда пандемиянинг миграция жараёнларига таъсири, Россия Федерациясига вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадидаги Ўзбекистон фуқароларини тайёрлаш, уларни Россия Федерациясида бўлиб турган даврида рус тили ва касбга ўқитиш борасидаги ҳамкорлик масалалари алоҳида муҳокама этилди.

Таъкидлаш жоиз, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни чет тили ва касбга ўргатиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентилиги билан Россиянинг Халқлар дўстлиги университети ўртасида ҳамкорлик келишуви мавжуд.

Унга мувофиқ, Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишда рухсатнома олиш учун талаб этиладиган рус тили ва адабиёти, Россия қонунчилиги ва тарихи бўйича ҳамкорликда ўқув курслари ва касбга тайёрлаш ишлари йўлга қўйилмоқда. Ўзбекистон фуқаролари университетнинг ҳудудий тест марказларида комплекс имтиҳондан ўтиш учун тайёрланади.

Конференцияда иштирокчилар пандемия ва ундан кейинги даврда ҳам меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш, уларни тилга ва касбга ўқитиш, кейинчалик бандлигини таъминлаш юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net