Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Подмосковье таълим муассасалари билан ҳамкорлик келишувларини имзолади

02.06.2020 13:33

ТОШКЕНТ, 2 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Подмосковье (Россия) таълим муассасалари билан ҳамкорлик келишувларини имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири агентлик манбасига асосланиб.

Келишувга мувофиқ Россия Федерациясида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мазкур таълим муассасаларида “Робототехника”, “Логистика операциялари”, “Қурилиш ва безаш устаси”, “Дастур ёрдамида бошқариладиган станок оператори”, “Муҳандислик технологияси”, “Полимеханика ва автоматика”, “Лазер технологияси” ва бошқа йўналишларда касбга тайёрлаш, ўқитиш жараёнларида иштирок этиши ва юқори ҳақ тўланадиган касблар эгасига айланиб, ишга жойлашиши мумкин.

Бундан ташқари, Россия Федерацияси Президенти томонидан 2020 йил 6 февралда имзоланган қонун орқали ушбу мамлакат касб-ҳунар таълими муассасалари ва университетларининг кундузги босқичида таълим олаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ёллаш тартиби соддалаштирилади.

Янги қонунга кўра, Россияда таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Россия Федерациясида қонуний равишда патент ва ишлаш рухсатисиз ишга жойлашиш имконияти берилади. ?ш берувчилар, ўз навбатида, чет эл ишчиларини жалб қилиш учун рухсат олмасдан ишга жалб қилишлари мумкин.

Қонун 2020 йил 5 августдан кучга киради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net