Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги ваколатхоналарда Тезкор штаб ташкил қилинди

16.03.2020 17:55

ТОШКЕНТ, 16 март. /«Дунё» АА/. Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан барча халқаро авиа, авто ва темир йўл қатновларини вақтинча бекор қилиш тўғрисидаги қарори ва бунинг натижасида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар сабаб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги элчихона ва консуллик муассасаларида Ўзбекистоннинг чет эллардаги фуқаролари мурожаатларига тезкорлик билан жавоб қайтариш мақсадида Тезкор штаблар тузилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари хорижда қолиб кетган ватандошларимизга чартер авиарейслар билан ватанга қайтишларида кўмаклашади. Фуқароларимиз ватанга қайтишлари билан 14 кун давомида карантинда бўлишади.

Чет эл фуқароларини 16 мартдан эътиборан Ўзбекистонга киритмаслик тўғрисидаги қарорнинг кучга киргани муносабати билан электрон кўринишдаги визаларни расмийлаштириш ва бериш тизими фаолияти, уларнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналар томонидан берилиши тўхтатилди.

Хорижий давлатларга фуқароларини Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишларига кўмаклашиш мақсадида Ҳукуматимиз томонидан барча чоралар кўрилишини маълум қилишлари учун мамлакатимизнинг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналарига топшириқ берилди.

Шу билан бирга, дипломатик ваколатхоналардаги барча байрам ва бошқа оммавий тадбирлар бекор қилинди, ходимларнинг хорижда уюштириладиган шу каби тадбирларда иштироки чекланди.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоиз, Ўзбекистон фуқароларининг ватанга қайтиш учун давлат чегарасидан ўтишлари тақиқланмайди. Мамлакат ҳудудига кириш борасида 2020 йил 16 мартдан жорий қилинган чекловлар, авваламбор, бошқа давлатлар фуқароларига тааллуқли.

Шу билан бирга, давлатдан ташқарига чиқиш бўйича вақтинча тақиқ Ўзбекистон фуқароларига тегишли бўлиб, ҳозирги кунда мамлакатимизда бўлиб турган хорижий фуқароларга нисбатан қўлланилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Тезкор штаби телефон рақамлари: +998 71 233 28 28, +998 97 136 51 51 (мобил)

Қўнғироқлар маркази (Call-Center) – 1164

Телеграм: +99897 136 51 51

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net