Ташқи ишлар вазири ўринбосари Хитой элчиси билан бўлажак тадбирларга тайёргарликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилди

30.06.2020 11:46

ТОШКЕНТ, 30 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Сзян Ян хоним билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабарида келтирилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон – Хитой муносабатлари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, телефон суҳбати чоғида бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, Фурқат Сидиков 29 июнь куни Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида вазирнинг янги ўринбосари сифатида таништирилган ва расман ўз вазифасига киришган эди.

Бунга қадар 49 ёшли тажрибали дипломат Ўзбекистон Республикасининг Покистон ?слом Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келган (2015-2020 йил).

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net