Таиландлик бўлажак дизайнерлар миллий ўзбек матолари билан танишди

23.10.2021 11:25

БАНГКОК, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхона томонидан мамлакатимизнинг туристик салоҳияти, маданияти ва санъатини кенг тарғиб этиш мақсадида Таиланд туризмни ривожлантириш жамғармаси вакиллари ва Рамбҳаи Барни Ратчабҳат университети талабалари иштирокида онлайн-мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Тадбир иштирокчиларига Бош консулхона томонидан Ўзбекистон миллий либослари, ипак матоларимиз - беқасам, адрас, шойи, атлас тўғрисида  тақдимот ўтказилди.  Таиланд вакилларига, шунингдек, ўзбек миллий замонавий либослари, ёш дизайнерлар фаолияти ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

 ?штирокчилар Ўзбекистонда тайёрланган ипак матолари бежиримлилиги билан ажралиб туришини қайд этди. Рамбҳаи Барни Ратчабҳат университетининг бўлажак дизайнерлари келажакда ўзбек миллий матоларидан кўркам либослар тикиб, мода кўргазмаларида иштирок этиш ниятини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net