Таиланддан табрик: Таиланд ва ўзбек халқлари ўртасидаги дўстлигимиз абадий бўлсин!

21.03.2021 17:46

БАНГКОК, 21 март. /«Дунё» АА/. Наврўз байрами муносабати билан Таиланд сиёсий ва илмий доиралари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари юртдошларимизга табрик йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ютагорн Вонгвиан, Таиланд Миллий ассамблеяси юқори палатаси сенатори:

- Мен Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини Наврўз байрами билан чин юракдан табриклайман.

 Наврўз – Шарқ халқларининг янги йили, баҳорги кун ва туннинг тенглашиш даврига тўғри келади. Ушбу байрамни нишонлаш тарихи қадим замонларга бориб тақалади. Аммо унинг баҳорий янги ҳаёт ва ёшариш фасли экани ўзгаришсиз қолмоқда.

Ҳаёт бахтли онларга ва ҳар кунимиз яхши янгиликларга тўла  бўлишини ҳамда халқларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар янада ривож топишини тилаб қоламан!

Маноч Ари, Сринакаринвирот университети сиёсатшунослик фанлари кафедраси етакчи ходими:

- Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон халқини Таиланддан табриклайман.

Наврўз ер юзидаги энг қадимий байрамлардан биридир. Мен барча ўзбекистонликларни ушбу байрам билан табриклайман ва ўзимнинг энг яхши тилакларимни билдираман. Барча яхши умидларимиз ҳамда интилишларимиз амалга ошишини тилаб қоламан!

Ўзбекистонда доимо тинчлик ва фаровонлик бўлсин. Таиланд ва ўзбек халқлари ўртасидаги дўстлигимиз абадий бўлсин!

Пхансак Бунясопхонпхонг, Таиланд Буддистлар жамияти директори:

- Наврўзнинг қадимий аҳамияти маънавий бирликни сақлашда бутун дунё халқлари учун ғоят муҳим аҳамиятга эга.

Фурсатдан фойдаланиб, мен Таиладдаги буддист жамоалари номидан ажойиб ва бетакрор Наврўзи олам билан Ўзбекистон халқига самимий табрикларимни йўллайман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net