Таиланддан муносабат: Шавкат Мирзиёвнинг халқаро анжуманларда, шу жумладан БМТ саммитларида янги муҳим ташаббусларни илгари суриши яхши

22.02.2021 15:18

БАНГКОК, 22 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясидаги нутқига Таиланд Миллий ассамблеяси юқори палатаси сенаторлари ўз муносабатларини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Абдулҳалим Минсар, Таиланд Миллий ассамблеяси юқори палатаси сенатори:

- Мен Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги нутқи билан батафсил танишиб чиқдим. Давлат раҳбарининг олий  даражадаги иштирокчилар орасида биринчи бўлиб сўзга чиққанига алоҳида эътибор қаратдим. Буни халқаро ҳамжамият томонидан мамлакатингизга бўлган юксак эҳтиромнинг ёрқин ифодаси, деб биламан.

Мен Шавкат Мирзиёевнинг халқаро майдондаги нутқларини мунтазам кузатиб бораман. Бу гал ҳам Президент ўз нутқида нафақат инсон ҳуқуқлари соҳасида мамлакатда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида айтиб ўтди, балки қатор янги ташаббусларни ҳам илгари сурди. Шавкат Мирзиёев барча халқаро анжуманларда, шу жумладан, БМТ саммитларида янги муҳим ташаббуслар илгари суриши яхши  анъанага айланиб бормоқда.

Ўзбекистон Президентининг ташаббусларида мантиқий давомийлик мавжуд. Улар чуқур ўйланган, амалий ва халқаро стандартларга мослаштирилган. Айнан шунинг учун ҳам бу ташаббуслар халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Жумладан, Таиланд Миллий Ассамблеясининг ижтимоий ривожланиш ва болалар ҳамда ёшлар ишлари бўйича қўмитаси аъзоси сифатида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясини ўтказиш, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни қабул қилиш, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи институтини таъсис этиш бўйича ташаббуслари менда алоҳида қизиқиш уйғотди. Сабаби ёшлар билан ишлаш, уларнинг ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш бугунги кунда Таиланд учун ҳам ўта долзарб масалага айланган.

Мен Ўзбекистон ва ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг бошқа аъзоларига 2021-2023 йилларда Кенгашдаги фаолияти доирасида дунёда инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан ёндашиш ва унга риоя қилинишини таъминлашдек миссиясида ютуқларга эришиш ва муҳим халқаро ташаббусларни муваффақиятли тарзда амалга оширишини тилайман.

Валлаба Сарадапраба, Таиланд инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссияси Халқаро бюроси директори:

- 2020 йилнинг октябрь ойида Таиланд БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайловда Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қилганида ушбу позициямиз халқаро даражада инсон ҳуқуқларини ривожлантиришда мамлакатга бўлган ишончимизга асосланган эди.

Сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ, жумладан, инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш масалаларига содиқлигини намойиш этиб келмоқда. Шунингдек, миллий даражада ва халқаро майдонда ушбу соҳада амалий ташаббусларни илгари сурмоқда.

Ўзбекистоннинг ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюцияси ва бошқа янги ташаббуслар замирида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устувор вазифалардан бирига айлангани яққол намоён бўлмоқда.

Шу сабабли Ўзбекистон Президентининг ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатидаги бугунги нутқи бутун дунёдаги, шу жумладан, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидаги ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистоннинг Кенгаш миқёсида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилишдан манфаатдорлигини яна бир бор тасдиқлади, деб ҳисоблайман.

Таиланд инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссияси ўзбекистонлик ҳамкасблари билан инсон ҳуқуқлари, шу жумладан, аёллар, болалар ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдорлигини билдирамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net