Таиландда Наврўз байрами нишонланди

22.03.2021 17:39

БАНГКОК, 22-март. /“Дунё” АА/. Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонасида Таиланд ҳудудида истиқомат қилаётган ватандошлар, тай ижтимоий-гуманитар, жамоат ташкилотлари ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида Наврўз байрами нишонланди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Наврўз байрамининг тарихи, мустақиллик йилларида унинг мавқеини қайта тиклаш ва янада ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган конструктив ички ва ташқи сиёсат натижасида бугунги кунда Наврўз руҳи ва фалсафаси Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларда тобора кўпроқ акс этаётганлиги таъкидланди.

Байрам меҳмонлари Наврўз айёмини нишонлашнинг асосий жиҳатлари, баҳор ва янгиланиш байрами урф-одатлари билан танишиш ҳамда ўзбекона баҳорий таомлардан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўлди.

Шунингдек, тадбир қатнашчилари Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Тошкент шаҳрида ўтказилган байрам шодиёнасини бевосита эфир орқали томоша қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net